

Клуб немис компанияси билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганини эълон қилди. Шу тариқа, шартнома 2017-2018 йилги мавсум якунига қадар амалда бўлади. Компания 1998 йилдан бери "россонерлар"га ҳомийлик қилиб келар эди.
"Милан" янги техник ҳомий билан келишувга эришилганини ҳам маълум қилди ва у қайси компания эканлигини эълон қилмади. Бу яқин ойларда расман эълон қилинади.
Олдинроқ, "Милан"нинг янги ҳомийси бошқа бир немис компанияси "Puma" бўлиши хабар қилинган эди.





