Расман: “Милан” 21 ёшли футболчини 36 млн еврога сотиб олди

Eldor Akmurzayev
3 авг 2022
“Брюгге” ярим ҳимоячиси Шарль де Кетеларе “Милан” аъзосига айланди.

“Россонерилар” 21 ёшли бельгияликнинг трансфери учун 36 млн евро сарфлади. Битим эса 2027 йил ёзига қадар тузилди.

Хавбек янги жамоасида 90-рақам остида ўйнайди. У “Брюгге” сафида 120 баҳсда қатнашиб, 25 та гол уришга улгурган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: acmilan.com