Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди
12 фев 16:17
Янгиликлар
Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди
"Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида Шимолий Македония миллий терма жамоаси ҳужумчиси Влатко Стояновский билан расман шартнома имзолади.

28 ёшли марказий ҳужумчи халқаро майдонларда тобланган тажрибали футболчи ҳисобланади. У Евро-2020 финал босқичида иштирок этган бўлиб, Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушган. Стояновский терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлган. 2019 йилда Австрияга қарши Евро саралаш баҳсида захирадан майдонга тушиб, қисқа вақт ичида гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, Миллатлар Лигасида Эстония дарвозасини ишғол қилган.
Фаолияти давомида Влатко Франциянинг "Ним" клуби сафида Лига 1 учрашувларида қатнашган, шунингдек, Хорватиянинг "Горица" ҳамда Болгариянинг "Левски" жамоаларида тўп тепган. Бўйи 187 см бўлган ҳужумчи жисмоний устунлиги ва жарима майдончасидаги самарали ҳаракатлари билан ажралиб туради", – дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар