UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  9 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  26 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   8 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  10 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди Янгиликлар

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди

Италиялик ҳужумчи "Андижон" билан шартнома тузди.

"Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер!

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна "Андижон"га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам "бургутлар" сафида ярим мавсум тўп тепган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "бургут"га айланди. 

Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. "Солесинеке" (Италия), "Китзбюхел" (Австрия), "Хоэнэмс" (Австрия), "Женесс Эш" (Люксембург), "Славен" (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), "Циндао" (Хитой), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) ва "Болуспор" (Туркия) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Боаке "Андижон"га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида "Болуспор" сафида фаолият олиб борди. У ерда 19 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган. 

Боакеда 4 та соврин бўлиб, у барча ютуқларини "Бурирам" таркибида қўлга киритган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
15 янв 20:32:26
Рахматилло Исманов
Андижонди навбатдаги хариди Акмал Мазгавой!
   
15 янв 20:30:35
Рахматилло Исманов
Андижонда хужумчилар Черан, Боаке, Ашорти, Пулатхуча Холдархонов. Аслбек Алиев, яна бошкалар.....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика