Расман: Марио Гётце фаолиятини Нидерландияда давом эттиради

ПСВ клуби ЖЧ-2014 чемпиони билан шартнома тузди.

ПСВ клуби Марио Гётцени ўз сафига қўшиб олди. 28 ёшли Марио ёзда “Боруссия Д”ни эркин агент сифатида тарк этганди. У Нидерландия клуби билан 2 йиллик битимга имзо чекди.

2019/20 йилги мавсум Гётце Дортмунд клуби сафида 21 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: ПСВ расмий сайти