Расман: "Манчестер Сити" футболчиси ЛаЛигага қайтди

Eldor Akmurzayev
13 авг 2019
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Эляким Мангаля «Валенсия»га ўтди.

Бу ҳақда «кўршапалаклар»нинг расмий сайти хабар бермоқда. 

28 ёшли футболчи клуб билан 2 йиллик келишувга эришган. Унинг трансфер суммаси тўғрисида эса аниқ маълумот келтирилмаган. 

Жорий йилнинг мартида Мангаля  «шаҳарликлар» билан шартномасини узайтирганди. Клуб сафида эса у охирги ўйинини 2018 йилнинг февралида «Эвертон»га қарши ўтказди.

Франциялик футболчи 2014 йилда «Порту»дан 42 млн. евро эвазига манчестерликлар сафига келиб қўшилганди. 

Аввалроқ, Эляким Мангаля 2016/17 йилги мавсумда «Валенсия»да ижара асосида ҳаракат қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: valenciacf.com