Расман: Люка Динь "Барселона" футболчиси

Aslanov Jasurbek
13 июл 2016
"Барселона" ПСЖ ҳимоячиси Люка Динни ўз сафига қўшиб олди, деб хабар бермоқда Каталония клуби расмий сайти.

"Кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчи учун 16,5 млн. евро сарфлашди. Динь шартномасидаги янги бадал пули 60 млн. евро. Люка ва "Барселона" ўртасидаги шартнома 5 йилга мўлжалланган.

Люка Динь сўнгги мавсумни "Рома" сафида ижарада ўтказган эди.


Сайтимизнинг Телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг: "Championat.asia"


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia