Расман: Лондон клуби футболчиси “Галатасарой”га ўтди

Жан-Мишель Сери фаолиятини турк клубида давом эттиради.

“Галатасарой” “Фулхэм” клубидан Жан-Мишель Серини кейинчалик 18 млн еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олди. Клуб футболчининг ижараси учун 1,5 млн евро тўлайдиган бўлди.

Вақтида Сери “Барселона”га ўтиши мумкин эди, бироқ у “Ницца” сафидан “Фулхэм” таркибига бориб қўшилганди. 


Манба: “Галатасарой” матбуот хизмати