Расман: “Лестер” Смитни бош мураббий сифатида таништирди. “Челси” афсонаси унга ёрдам беради

Alisher
11 апр 2023
“Лестер” расман Дин Смит билан мавсум сўнгги қадар шартнома имзолади.

Смитнинг мураббийлар штабига 2017 йилда ёрдамчи мураббий бўлган Крейг Шекспир ва “Челси” афсонаси Жон Терри киради.

Эслатиб ўтамиз, “Тулки”лар 2 апрель куни жамоани 2019 йилдан бери бошқариб келган Брендан Рожерс билан хайрлашганди.

Ҳозирга келиб “Лестер” 25 очко билан турнир жадвалининг 19 поғонасида кетмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com