

Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
26 ёшли жазоирлик футболчи "тулкилар" билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер деталлари ҳақида расмий маълумот берилмаган. Лекин, Британия ОАВлари Геззаль "Лестер"га 15 миллион евро эвазига ўтиши ҳақида хабар қилишган эди.

Ўтган мавсум Геззаль Франция чемпионатида "Монако" учун 26та учрашув ўтказди ва иккита гол уриб, учта голли пас берди. Монегасклар жазоирликни 2017 йил "Лион"дан тахминан 3 млн еврога сотиб олишган эди.





