Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди

Administrator
5 ноя 2024, 21:15
"Локомотив" клуби буни расман эълон қилди.

"Суперлиганинг охирги турларида рўй берган қониқарсиз натижалар сабаб "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин истеъфога чиқарилди.

Александр Сергеевич билан бирга унга ёрдам берган мураббийлар - Александр Перов, Игор Кудренко ва Марко Байич ҳам ўз лавозимларини тарк этишди.

Маълумот учун, асосий жамоамиз Крестинин қўл остида 13та ўйинда майдонга тушиб, икки бор ғалаба қозонди, 3 марта дуранг ўйнаб, 8та учрашувда имкониятни бой берди.

Охирги турлардаги кетма-кет 5та мағлубият россиялик мураббий истеъфосига сабаб бўлди. Александр Сергеевичнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз", -дейилади "Локомотив" клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Championat.asia сайти бундан бир неча кун олдин "Локомотив"даги ўзгаришлар ҳақида хабар берганди.

Эшитдик-да! Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи!

Эшитдик-да! Бабаян келгач, Санжар Турсунов "Локомотив"ни тарк этди


AdministratorМуаллиф
Манба: "Локомотив" клуби матбуот хизмати