Расман: "Кальяри" Наингголаннинг қайтганини эълон қилди

Alisher
31 дек 2020
"Интер" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан "Кальяри"га қайтди.

Томонлар 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган битим тузишди, бу ҳақда Сардиния клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

32 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди. Бельгиялик футболчининг миланликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

"Кальяри" А Серияда 14 турдан сўнг 14 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 15-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: cagliaricalcio.com