Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси

Aslanov Jasurbek
18 июн 2025
"Барселона" "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия трансферини эълон қилди.

Кўк-анорранглилар 24 ёшли дарвозабоннинг шартномасида кўрсатилган 25 миллион евролик товон пули бандини фаоллаштирганини маълум қилди.

Жоан ва "Барселона" ўртасидаги битим 2031 йилнинг 30 июнгача амал қилади.

Гарсия Ла Лига мавсумида 38 ўйинда (8 тасида дарвозасини дахлсиз сақлади) ўртача ҳар ўйинда 1,34 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com