Расман: Жиру «Лос-Анжелес»га ўтди

Khoja
14 май 2024
Оливье Жиру ёзда Европадаги фаолиятини якунлаб, океан ортига кўчиб ўтади.

«Милан»даги фаолиятимдан, бу ерда эришган натижаларим билан фахрланаман. Бу ердаги сўнгги ўйинларимни ўтказяпман, кейин эса МЛСга йўл оламан», - дейди Жиру.

L’Equipe хабарига кўра, 37 ёшли ҳужумчи «Лос-Анжелес» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра, Жиру 2025 йилнинг декабр ойига қадар келишувга эришган ва томонлан шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлади. Французнинг АҚШдаги йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади.


KhojaМуаллиф
Манба: L’Equipe