

У расман "Сеонгнам" жамоаси аъзосига айланди. Келишув қанча муддатга тузилгани ҳозирча ошкор қилинмаган. “Transfermarkt” портали маълумотига кўра, 26 ёшли хавбекнинг нархи 800 минг еврога баҳоланган.
Аввалроқ, мазкур жамоа сафида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Сервер Жепаров ҳам ҳаракат қилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Сеонгнам" Ж.Кореянинг юқори дивизиони К-Лига 1 вакили ҳисобланади ва ўтган йили жамоа чемпионатда 9-ўринни эгаллади. Клуб жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини эса 1 март куни Рустам Ашурматов ҳаракат қилаётган “Гвангю”га қарши ўтказади.



