UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  11 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди Янгиликлар

Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди

Суперлига клублари аллақачон 2-давра олдидан таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборишган.

"Пахтакор" клуби ўз тарбияланувчиси Ҳожимат Эркиновни жамоага қайтарди. "Шерлар" уни "Торпедо"дан ижарага олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Эркинов 2020, 2021 ва 2022 йилларда "Пахтакор"нинг чемпионликка эришишига ўз ҳиссасини қўшган. "Шерлар" таркибида Суперлигада 37 ўйинда 6 гол урган, Чемпионлар Лигасида эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. Москванинг "Торпедо" клуби билан келишув асосида Эркинов бир йилга ижарага олинди", - дейилади клуб хабарида.

Бундан ташқари, Эркинов "Пахтакор" матбуот хизматига қисқа интервью ҳам берган.

- Мени тарбиялаган қадрдон жамоам "Пахтакор"га қайтганимдан хурсандман. Суперлиганинг иккинчи даврасида чемпионлик анъанасини давом эттиришда ёрдам беришни хоҳлайман. Чемпионлар Лигасида ҳам мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бор кучим билан клубимга ёрдам беришга интиламан. Ишқибозларни мавсумнинг иккинчи қисмида чиройли футбол билан қувонтирамиз деган умиддаман.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика