Расман: Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Россия чемпионатига йўл олди

Alisher
9 авг 2019
Москванинг "Динамо" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Максимилиан Филипп билан шартнома имзолади.

Филиппнинг Москва клуби билан тузган шартномаси 4 йилга мўлжалланган.

Максимилиан янги жамоасида 5-рақам остида ҳаракат қилади.

Хабар берилишича, "Динамо" ўйинчи учун 20 миллион евро тўлаган.

Филипп 2018/19 йилги мавсумни "Боруссия" сафида ўтказди. У Бундеслига доирасида 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: https://twitter.com/FCDM_official