

Суарес кўк-анорранглилар билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. "Барселона" футболчини қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланди ва "Вильярреал"га 3,250,000 евро тўлади.
Янги битимга кўра, ўйинчининг бадал пули 50 млн. евро этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Суарес "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2015 йилда "Вильярреал"га қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан берилган эди.



