Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди
13 янв 2025 19:56
Янгиликлар
Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди
Жамоа мураббийлари янги мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида маҳоратли ярим ҳимоячи Фране Чирьяк билан шартнома имзолади.
"Маълумот учун, Фране Чирьяк ўтган мавсум Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасида ўйнади. Бундан ташқари, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Сербия, Болгария, Украина, Швейцария жамоаларида тўп тепган. 29 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи бугун жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Фране Чирьяк ўтган мавсум "қалдирғочлар" таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 1 та голли пас узатган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар