UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  3 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди Янгиликлар

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди

Бугун "Бунёдкор" клуби раҳбарияти йиғилиш ўтказди.

"Хабарингиз бор, Суперлиганинг 6-тури доирасида “Олимпик”ка ютқазган “Бунёдкор” клуб тарихида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраган эди (1:5). Мазкур муваффақиятсизликдан кейин клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига “Навбаҳор”га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Гарчи Наманганда мағлубиятга учралган бўлса-да, мезбонлар билан беллашувда “қалдирғочлар” мазмунли ўйин ва муносиб қаршилик кўрсата олганларидан келиб чиқиб, мураббийлар штабига яна имконият берилганди. Кеча Суперлиганинг 8-турида “Металлург” жамоаси билан куч синашган “Бунёдкор” яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

- Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда ҳафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич. Агар вазиятни яхши томонга ўзгартирмасак турнир жадвалидаги ўрнимиз янада оғирлашади ва бу кетишда ўнинчи поғоналарга тушиб кетишимиз мумкин. “Бунёдкор”нинг обрўсига бу асло ярашмайди. Мен мураббий ва футболчилардан шуни сўрардим ва истардимки, ҳар бирингиз ҳар сафар ўйинга чиққанингизда фидойилик кўрсатиб, ижобий натижа учун жонингизни бериб курашинг. Фақат шундагина зафар қучиш мумкин. Жамоанинг ҳозирги ҳолати эса қониқарли даражада эмас, - деди йиғилиш давомида клуб президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев.

Шундан сўнг “Бунёдкор” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди. Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради. Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Эшитдик-да!" рукни орқали "Бунёдкор"да йиғилиш ўтказилгани ва Шуҳрат Мақсудов ўрнини Виктор Карпенко эгаллагани ҳақида маълумот берган эдик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика