

Шунингдек, Германия чемпионатининг сўнгги тури доирасида "Хоффенхайм"га қарши баҳс олдидан Гётцега клубдаги хизматлари учун махсус совға тақдим этилди.
Гётце 2008-2013 йиллари “арилар” шарафини ҳимоя қилди ва кейин “Бавария” аъзоасига айланди. 2016 йил у яна собиқ клубига қайтди.
“Раҳмат, Марио Гётце!
Сенга келажакда энг яхши тилакларни тилаймиз ва сен билан ўтган ажойиб “қора-сариқ” йилларни биргаликда эслаймиз!”, дея ёзган клуб матбуот хизмати.
Марио жорий мавсум Бундеслигада 15та баҳсда қатнашиб, 3та гол уришга эришди.



