

Бу ҳақда Португалия клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Клублар 22 ёшли уругвайликнинг 75 миллион евролик трансфери борасида келишувга эришишди. Ушбу маблағ маълум шартлар бажарилса, 100 млн еврогача чиқиши мумкин. Ўйинчининг эндиликда "Ливерпуль" билан шартнома имзолаши қолди холос. Форварднинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланиши кутилмоқда.
Нуньес 2021/22 йилги мавсум "Бенфика" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 4та ассист қайд этди.



