Расман: "Барселона" трансфер ойнасининг сўнгида нидерландиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди
01 сен 2021 07:25
Янгиликлар
Расман: "Барселона" трансфер ойнасининг сўнгида нидерландиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди
"Севилья" ҳужумчиси Люк де Йонг фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.
Каталония клуби 31 ёшли форвардни текинга ижарага олди (мавсум сўнгигача) ва унинг маошини тўлиқ тўлайдиган бўлди. "Кўк-анорранглилар" уни тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.
"Барса" бош мураббийи Роналд Куман де Йонгни Нидерландия терма жамоасида фаолият орқали яхши танийди.
"Севилья" ёзда "Уэска"нинг энг яхши тўпурари Рафа Мир билан шартнома имзолагани сабаб ҳужумчини қўйиб юборишга рози бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар