Расман: "Барселона" – "Севилья" баҳси қолдирилди
07 сен 2021 20:45
Янгиликлар
Расман: "Барселона" – "Севилья" баҳси қолдирилди
Олий спорт кенгаши Ла Лиганинг 11 сентябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган чемпионат доирасидаги "Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги учрашувини кейинга суриш ҳақидаги талабини инобатга олди.
Спорт арбитраж суди сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида клублардан Жанубий Америкалик футболчиларни жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига қўйиб юборишни талаб қилди. Шундан кейин Ла Лига ўйинни кейинга қолдиришни хоҳлади.
Бироқ рақобат қўмитаси Ла Лиганинг талабини рад этди. CSD билан муваффақиятли музокаралардан сўнг лиганинг иккита ўйини: "Барселона" – "Севилья" ҳамда "Вильярреал" – "Алавес" учрашувлари қолдирилди.
Ушбу кечиктирув "Барса" учун яхши натижа беради, чунки Рональд Араухо каби футболчилар энди 4-тур учрашувлари олдидан бир оз дам олишади.
Айтиш жоиз, қолдирилган ўйин санаси ҳали эълон қилинмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар