Расман: Ашраф Хакими – ПСЖ аъзоси!

Sherzod Nurmatov
6 июл 2021
Ўйинчи роппа-роса бир йилдан кейин "Интер"ни тарк этди.

Марокашлик латерал расман ПСЖ футболчиси сифатида таништирилди. Италия чемпиони молиявий қийинчиликлар сабаб уни сотишга мажбур бўлди.

Париж клуби трансферни расман тасдиқлади. 

22 ёшли ҳимоячи учун 60 миллион евро + бонус сифатида 11 миллион евро тўланади. Шартнома 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Хакими ўтган мавсумда 45 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr