UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Челси" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  25 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  21 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  2 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  38 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  23 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи!

Суперлигага қайтган “Андижон” футбол клубида янги мавсум учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шу мақсадда жамоа аъзолари бугун клуб қароргоҳида тўпланиб, бўлажак чемпионат учун дастлабки машғулот босқичини бошладилар.

"Жамоада эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бугун янги мавсумга тайёргарлик бошланиши олдидан жамоа аъзолари  ҳамда клуб ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди ва унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Улуғбек Абдусатторович йиғилишда “Андижон” жамоасининг про лига ғолиби сифатида Суперлигага қайтишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган футболчилар ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Шунингдек, клуб бош директори жамоада катта ҳажмдаги ишни бажарган ва Суперлигага қайтиши йўлида самарали фаолият юритган ҳамда қўллаб-қувватлаб турган “Андижон”нинг собиқ таъсисчиси Журъатбек Қувватовга ҳам олиб борган меҳнати учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди. 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки, жамоамизда бир ярим мавсум давомида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган россиялик Виктор Кумиковнинг клуб билан тузилган шартномаси ниҳоясига етгани сабабли у “Андижон” билан хайрлашди. Ўз навбатида Виктор Балютовичга жамоамизнинг Суперлигага қайтишига муносиб ҳиссасини қўшгани ва клубда муваффақиятли фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги ишларига омад тилаймиз. 

Улуғбек Мирзаев бошчилигида ташкил этилган йиғилишда “Андижон” жамоамизга янги бош мураббий сифатида Александр Хомяков расман таништирилди. 

53 ёшли россиялик Александр Андреевични мухлисларимиз жуда яхши биладилар. Боиси, 2019 ва 2020 йилги мавсумларда ҳам “Андижон” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Охирги иш жойи эса Муборакнинг “Машъал” клуби ҳисобланади", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика