

"Янги мавсум олдидан олдига юксак мақсадлар қўйган "Сўғдиёна" жамоаси таркибни кучайтириш борасидаги ишларини изчил давом эттирмоқда.
Бугун клубимиз ҳимоячи Абдулазиз Абдурашидов билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.
Фаолияти давомида Абдулазиз Абдурашидов "Локомотив", "Турон" ва "Бунёдкор" жамоалари сафида тўп суриб, ўзини меҳнаткаш ва ишончли ҳимоячи сифатида намоён этган.
Абдулазизга жамоамиз сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва катта зафарлар тилаймиз!
Хуш келибсиз, Абдулазиз!", -дейилади "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабарида.



