UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  2 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  2 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади

Еврокубоклар қайтмоқда.

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/4 ҳамда 1/2 финал босқичларига қурьа ташлаш маросими ўтказиладиган санани эълон қилди. Маросим 10 июль, жума куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

Хабарингиз бор, 4 жамоа аллақачон ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олишга улгурган — ПСЖ, "Аталанта", "Атлетико"   ва "РБ Лейпциг".

Мазкур босқичнинг қолган иштирокчилари 7-8 август кунлари қуйидаги жуфтликлар орасида ўтказиладиган жавоб баҳсидан кейин маълум бўлади: 

"Бавария" — "Челси" (3:0) 

"Барселона" — "Наполи" (1:1)

"Ман Сити" — "Реал" (2:1)

"Ювентус"  — "Лион" (0:1)

Маълумот учун, ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади ва Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилади: 

1/4 финал — 12-15 август

1/2 финал — 18-19 август

финал — 23 август

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида қолдирилган жавоб баҳслари 5-6 август кунлари ўтказилади. Ҳозирча УЕФА ушбу ўйинларни қаерда ўтказиш борасида қарор қабул қилмаган.

Алоҳида айтиш керакки, "Интер" - "Хетафе",  "Севилья" - "Рома" жуфтликлари орасидаги дастлабки ўйин ҳам ўтказилмаган, шу туфайли улар кейинги босқич масаласини нейтрал майдон(Германия)да ўтказиладиган бир учрашувда ҳал қилишлари керак.

Шунингдек, Европа Лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич баҳслари 10-21 август кунлари Германияда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика