UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди” Янгиликлар

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”

Биринчи лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Унга кўра, “Навбаоҳор-ФАРМ” жамоаси мавсумни пешқадам сифатида якунлаб, Про лига йўлланмасига эга бўлди.

Мазкур муваффақиятдан кейин жамоа устози Рашид Ғофуров билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Рашид ака, якунланган мавсум якунлари бўйича фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Албатта ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Осон бўлмаган тўсиқларга дуч келдик. Биласизми, биз мавсум бошида Про лигага йўлланма олишни мақсад қилмагандик. Натижаларимиз яхшиланиб, кетма-кет ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритдик. Такрорлайман, бизга Про лигага чиқишни режалаштирмагандик. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга ўз даражасида ўйнаб, керакли очколарни қўлга киритиб, эришдик.

- Жамоангизнинг шароитлари Про лига савиясига талабига мос тушадими?
- Дарҳақиқат, Биринчи лигадаги савия билан Про лигани солиштириб бўлмайди. Про лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Айтиш керакки, у ерда чемпионат савияси юқори. Қолаверса, жамоамиз мазкур лига жамоалари билан назорат учрашувларида ўтказдик. Талаблари қандайлигини биламиз. Лекин ҳозир клуб раҳбарияти билан янги мавсум хусусида гаплашганимиз йўқ. Тез орада раҳбарият билан учрашиб, жамоанинг Про лигадаги келажаги борасида батафсил гаплашамиз оламиз. Биз Биринчи лигада осонликча ғалаба қозонганимиз йўқ. Про лигада шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз.

- Айтингчи, биринчи лига савиясида бироз ўзгариш борми?
- Биринчи лиганинг жорий мавсуми ҳам яхши ўтди. Чемпион номи сўнгги турга келиб аниқланди. Шуни ишонтириб айтаманки, биринчи лигада йилдан-йилга ўсмоқда. Қолаверса, ёш футболчиларимиз етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Биринчи лигада учинчи йил ишлаган бўлсам, вилоятимизда ёш футболчилар кўп. Лекин улар жамоасиз қолиб кетмаслиги учун ҳам “Навбаҳор-ФАРМ”ни мусобақага қўйганмиз. Мақсадимиз имкон қадар яхши футболчиларни асосий таркибга етказиб бериш ҳисобланади. Лекин ҳозирда жамоамизда футболчилар етарли. Лекин бошқа клублар томонидан қизиқиш бор. Лекин уларни қўйиб юборсак, яна қайтадан футболчиларни излашимизга тўғри келади. Про лигада ҳам таркибни тўлиқ маҳаллий футболчилардан тузмаймиз. Айтайлик, 80 фоизини маҳаллий қилсак, қолганига яхшироқ футболчиларни таклиф этамиз.

- “Навбаҳор-ФАРМ”даги фаолиятингиз сизнинг мураббий сифатида ўсишингизга қанчалик хизмат қилмоқда?
- Ғалаба қозонаверсангиз, мураббийнинг ишончи ортади. Натижаларни янада яхшилаш интиларкан. Раҳбарият менга Про лигада тушиб кетмаслик вазифасини қўйс ҳам, имкон қадар мавсумни 3-ўринда ёки 5-ўринда тугатишга интиламан. Қанча кўп мақсад қўйсангиз, натижалар ҳам шунга яраша ўсиб боради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика