UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Футзал. ЖЧлар тарихида илк бор бундай ҳолат Ўзбекистонда давом этаётган мусобақада содир бўлди  2 08:44ЎФА тартиб-интизом қўмитаси. «Пахтакор» спорт директори «Навбаҳор» расмийларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилди  1 08:11Тен Хаг: "Сабр қилинглар"  12 07:39Жозе Моуринью АПЛга қайтиши мумкин  1 02:10Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 02:03Европа лигаси. Бруно яна қизил карточка олди, "Атлетик"да ғалаба, турклар учун омадсиз тун  10 02:01Европа Лигаси. Швеция клуби "Рома"ни таслим қилди, Шомуродов 65 дақиқа ўйнади  10 01:56Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+1-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, "қирол" Магуайр қаҳрамон!  28 01:40Саудия Арабистони. "Ал Фейҳа" 90+14-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:11"Ал Насср" Эронга боришни истамаяпти  2 00:48"Тоттенхэм" 3 йил деганда илк марта шундай натижа қайд этди  0 00:27Ўзбекистон термаси аъзоси легионерга айланди  1 00:00Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Реал Сосьедад"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 23:45Конференциялар лигаси. Қўшнилардан ғалаба, "Бетис" Польшада мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  1

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлик ҳақида гапириш бефойда. Кейинги турда ишламаса ҳам бизга қизиғи йўқ" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлик ҳақида гапириш бефойда. Кейинги турда ишламаса ҳам бизга қизиғи йўқ"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда икки хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Кўрдинглар, биринчи бўлимда мезбонларга ҳужум учун деярли имконият бермадик. Иккинчи бўлимда йигитларнинг ўйинида пасайиш кузатилди, биринчи бўлимдаги каби ўйнамадик. Балки шамол таъсир қилгандир. Агар биринчи бўлимдаги ўйинимизни давом эттирганимизда натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

- Ҳакамлик ҳақида қандай фикрларингиз бор?

- Ҳакамлик ҳақида мен гапирганим билан фойдаси йўқ. Бу фақат ўзимнинг зараримга ишлайди. Уларнинг ишини кўриб чиқувчи қўмита бор. Ҳакамлик устидан шикоят қилсак, ўша ҳакам кейинги турда ишламаса, бизга қизиқ ҳам эмас ёки бирон фойдаси йўқ.

- Футболчилик вақтингизда "Машъал"да ўйнагансиз. Бугун мураббий сифатида собиқ жамоангиз билан баҳс олиб бордингиз. Таасуротлар қандай?

- Ҳа, футболчилик вақтимда "Машъал"да ўйнаганман. Кучли жамоа эди, чемпионатда юқори ўринлар учун курашарди. Бу жамоа сафида Чемпионлар лигасида ўйнаганман, жуда яхши таасуротлар қолган.

Ҳозирги "Машъал" ҳам ёмон эмас, фақат ўз даражасида ўйнамаяпти. Кучли таркиб бор, шароитлари яхши. Суперлигани мақсад қилган клуб биз каби жамоалар билан ўйинда бир бош устун ўйнамаса, камситмоқчи эмасман, уларни яхши жамоа дейиш қийин.

- Бугун Асрор Алиқулов ва Рашид Ғофуровлар жамоаси ўзаро ўйнади. Сизнингча, кимнинг жамоаси устунроқдек бўлди?

- Натижага қарасангиз, мезбонлар ютди. Демак, натижа бўйича улар устунроқдек бўлишди.

- Биринчи даврада Наманганда кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бугун "Машъал" дарвозасига гол ура олмаганликларинга сабаб нима?

- Намангандаги ўйин жанговор руҳда ўтганди. Биласизми, ўша "Машъал" менинг назаримда ҳозиргисидан анчайин кучлироқдек эди. Бугун гол ура олмаганимизга сабаб сифатида ҳар икки бўлимда ҳам бир хил ўйин намойиш этмаганимизни кўрсатишим мумкин. Шунингдек, бугун асосий таркибимиздан 5 нафар футболчи йўқ эди. Ўйин давомида захира бўйича бир оз муаммоларга учрадик. Бизнинг таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан шакллантирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика