UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  0 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  32 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  6 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  11 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  40 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  11 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Навбаҳор-Фарм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни кўрганингиздек шиддатли кўринишда ўтди. Аввалги сўзларимни такрорлайман: олдида мақсади бор жамоага ҳакамлар ёрдами шарт эмас. Биз умидли ва ёш футболчилар билан олдинга интилаётган жамоамиз. Фақат тоза ўйин намойиш этишни хоҳлардик. Билмадим, яна ҳакамларга осилиш нотўғридир, лекин кўпчилик кўрган бўлиши мумкин, рақиб қўлига тўп тегса, ҳакам пенальти бермаяпти. Бир эмас, икки-уч вазиятларда пенальти белгиламади. Гавда билан ўйин намойиш этилган 50 га 50 вазиятларда бизнинг зараримизга фоль қайд этилмоқда. Устига-устак битта кам ўйнадик. Улар буни ҳис қилишмади ҳам. Агар шу футбол бўлса, билмадим... Ҳакамлар тоза футбол қўйиб беришса, бошқа ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. 

- Бугунги ўйинда 10 киши бўлиб ўйнаш қанчалик ноқулайлик туғдирди?

- Камчилик бўлиб ўйнаш фақат бизга эмас, барча жамоага қийинчилик туғдиради. 10 киши бўлиш эса режаларни бузиб юборади. Шундан сўнг ўзгаришлар қилишга тўғри келди. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар бор кучи билан ўйнади. Ҳатто камчилик қолганимизга рақибга сездирмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Рақибга нисбатан бизда кўпроқ имконият юзага келди. Ўйин сўнгида чарчоқ ҳам бироз панд берди, негаки бир киши икки кишининг ишни майдонда бажаришига тўғри келди. 

- Иброҳим Ғанихонов ва мураббийлар штабига қизил карточка кўрсатилган вазият қай тариқа бошланди? Қўпол сўзлар учун улар четлатилдими?

- Мураббийлар штабидагилар нима деганини эшитганим йўқ. Балки чиндан ҳақоратли сўзларни ишлатган бўлса, адолали равишда четлатилгандир. Лекин майдондаги футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатишга арзигулик вазият эмасди. Ўйинда ҳакамга имконият қолдирмаслик керак. 2-3 та гол ур, унга оғирлик тушмасин. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Учрашув карточкаларга бой ўтди. Бу футболчиларнинг тартибсизлигиданми ёки бошқа сабаби борми?

- Тартиб жиҳатдан деса нотўғри бўлади. 10 киши ўйнаётган жамоада ҳакамлар арзимаган вазиятда ҳам тўпни рақибга олиб бераверса, исталган киши қуюшқондан чиқиб кетади. Шу боис, асаблар жиловланмаган бўлса керак. Аслида, деярли барча сариқ карточка кўрсатилган вазиятлар қаршимда юз берди, огоҳлантиришга тортадиган ўйин бўлгани йўқ. Ҳакамлар 100 % ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради. "Шўртан"га ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин ҳакамлар чиройли футболга халақит берди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика