UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  2 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  0 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  1 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  1 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  10 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  4

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас" Янгиликлар

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор-фарм" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Лекин биз томондан қаралган бугунги ҳакамлик мени қониқтирмади. "Қўқон-1912" таркибида Суперлига ҳавосини олган футболчилар бор. Шундан келиб чиқсак, уларга ҳакамларнинг ёрдами зарур эмас деб ўйлайман. Кучли жамоа, ўз олдига Суперлиган мақсад қилган, бироқ бугунги ўйиндаги ҳакамлик бизга ёқмади. Ҳакам майдонда футбол ўйнаш учун қўйиб бериши керак.

Баъзи футболчиларимиз "Универсиада" мусобақасига кетганликлари туфайли таркибимизга кеч қўшилишди. Иккита гол ҳисоби билан олдинда бораётганимиз учун таваккал қилиб айрим футболчиларни захирадан ўйинга туширмадик. Чунки, гол ўтказиб юборсак, ютиб турган таркибни ўзгартиришда мураббийнинг айби бўларди.

- Футболчиларингиз иккинчи бўлимда вақт чўзгандек кўринди. Бу мураббийлар штабининг кўрсатмаси эдими?

- Йўқ, мен ёки мураббийлар штаби бундай кўрсатма бермадик. Таркибда сон жиҳатдан камроқ бўлганимиз сабаб футболчилар юкламаси икки ҳисса юқорироқ бўлади. Бунақа холатда оёқ томирлари тортишиб қолиши табиий хол. Шифокор уни майдондан олиб чиқиб кетса, бизда яна бир футболчи камаяди. Бундан бизга қандай фойда бор? Аксинча ўйнагани жамоа учун яхшироқ бўлади.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлгансизлар. Про-лига ва Биринчи лига ўртасидаги қандай фарқни сездингиз?

- Бу икки лига ўртасида катта фарқ бор. Про-лига бу - салкам Суперлига дегани. Бизнинг аксарият футболчиларимиз ёш, бу лигага мослашиб кетишлари учун бир оз вақт керак.

- Ғанихонов, Рашидхонов каби футболчилар таркибга кеч қўшилгани ҳам дастлабки турдаги натижалар салбий бўлишига сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, агар улар эртароқ қўшилганида ҳам натижа шундай бўлиши мумкин эди. Биз ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлдик, таркибда аксарият ёш футболчилар. Ғанихонов ва Рашидхонов каби футболчиларнинг ҳам бизнинг жамоага мослашиб кетишига озроқ вақт талаб этилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика