Раньери: "Лестер" - Чемпионлар лигасидаги "сирли тулпор"
09 май 2016 14:16
Янгиликлар
Раньери: "Лестер" - Чемпионлар лигасидаги "сирли тулпор"
"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньерининг сўзларига кўра, унинг жамоаси Чемпионлар лигасида номдор рақиблардан қўрқмайди.
"Кўплаб жамоалар "Лестер"ни ўз гуруҳида кўрмоқчи, чунки биз илк маротаба еврокубокларда иштирок этамиз. Бизни сирли тулпор сифатида кўришади. Ҳа, "Лестер" - сирли тулпор, аммо хавфлимиз. Биз ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олишимиз мумкин. Бунга ишонаман.
Яхши футболчилар топишга умид қиляпман, чунки келаси мавсумда тўртта фронтда курашишимизга тўғри келади. Йигитларга дам бериш учун захира ҳам яхши бўлиши лозим. Ғалаба қозонишимиз ёки мағлуб бўлишимиз мумкин, аммо футболчиларнинг борини бериб ўйнашини кўришдан хурсанд бўламан" - дейди Раньери.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар