Рамоснинг акаси Серхио ҳақида миш-мишларга жавоб қайтарди

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2021
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамоснинг агенти ва акаси Рене Рамос испанияликнинг клуб билан шартномасини бекор қилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Серхио ПСЖ билан шартномасини бекор қилмоқчи эмас, у фаолиятини ҳам якунламайди. Имкон туғилиши билан у майдонга қайтади. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқ”, дейди Рене Рамос.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида парижликлар аъзосига айланди ва жароҳати туфайли янги жамоасида ҳали дебют қилишга улгурмади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Mundo