"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар
25 фев 15:12
Янгиликлар
"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар
Рўза ва катта юкламалар:
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Рамазон ойи 18 февралда бошланди ва 19 мартга қадар давом этади. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу давр футболчилардан катта ирода талаб қилади:
"Физиологик ва психологик жиҳатдан бу профессионал футболчи учун ҳақиқий синовдир, чунки улардан юқори жисмоний фаоллик талаб этилади. Жараҳат олиш хавфини ва ишчанлик пасайишини камайтириш учун овқатланиш ва сув ичиш режимини тўғри режалаштириш жуда муҳим.
Топ-клубларда тиббий штаб футболчининг максимал формасини сақлаб қолиш мақсадида бир қатор текширувлар ўтказиши одатий ҳол. Яхши режалаштириш ва тўғри стратегия орқали ўйинчи бунга бемалол мослаша олади. Балки у ўзининг мутлақ чўққисига чиқа олмас, лекин, албатта, жуда юқори самарадорлик даражасига эриша олади," — деди Санчес.
Диетологнинг рўзадор футболчилар учун тавсиялари:
Аманда Санчес ифторлик ва саҳарлик вақтида рационга нималарни қўшиш кераклигини алоҳида санаб ўтди:
Оқсиллар: Товуқ ёки балиқ каби тез ва осон ҳазм бўладиган оқсилларни истеъмол қилиш;
Углеводлар: Энергия ўрнини қоплаш учун гуруч, макарон ёки картошка;
Фойдали қўшимчалар: Таркибида клетчатка ва табиий шакар бўлган хурмони рационга киритиш;
Гидратация: Организмда сув балансини ушлаб туриш учун етарли миқдорда сув ва электролитлар ичиш.
Бугунги кунда Европанинг топ-клубларида ҳаракат қилаётган кўплаб мусулмон футболчилар тўғри тузилган график эвазига Рамазон ойида ҳам майдонда ажойиб натижалар қайд этиб келишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар