

2018 йилнинг апрелида Римда учралган йирик мағлубиятдан сўнг Каталонияликлар Чемпионлар лигасини тарк этишган.
"Энг ёмон мағлубият Римда бўлган, чунки шунчаки ғалабани бериб юборганмиз. Рақиб ҳаракатларига яхши баҳо бераман, аммо ҳаммасига ўзимиз айбдор бўлганмиз. Ўйинга чин дилдан киришмасанг, шундай ишлар содир бўлади. Айб ўзимизда.
Ортга қайтиш мумкин бўлганида, бошқачароқ ўйнаган бўлардик. Ўзгартиришларни амалга оширмаган бўлардим. "Такрор" тугмасини босиб бўлмайди. Футбол - бу ҳозир ва айни дамда содир бўлаётганидир" - дейди "Барселона" экс хавбеки.



