Райан Шоукросс 3 ҳафта майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
7 фев 2015
"Стоук" устози Райан Шоукросс жароҳати туфайли 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Яқинда Марк Хьюз жамоаси жароҳат туфайли ҳужумчи Боян Кркични йўқотганди. Энди испаниялик ҳужумчи ва марказий ҳимоячи бирга даволанишади.

Бу жароҳатни Шоукросс Премьер-Лиганинг ўтган турида КПРга қарши ўйнаганда олди. Райан ой сўнггида сафга қайтади. У ўтказиб юборадиган ўйинлар орасида "Манчестер Сити"га қарши 11 февраль кунги баҳс ҳам бор.

"Жароҳат олганларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор, уларда истак жуда кучли", - дейди Хьюз "Стоук" клуби расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru