Ража Наингголан: "Мактомини менга ёқмайди. Энг зўри Дембеле бўлган"

2 май 2026, 00:20
"Рома" собиқ футболчиси Ража Наингголан "Наполи"да порлаётган Скотт Мактоминини ёқтирмаслигини айтди.

"У менга ёқмайди. У ўйиндан кўп гол уради, 12, 13, 14-голларини ҳам урди. Бироқ вазиятлар яратишда унда етарлича техника йўқ. У нормал даражадаги футболчи. Ўзимнинг энг яхши йилларимда ундан ва Чалханоглудан ҳам яхшироқ эдим, бироқ Бареллани ўзимдан юқорироққа қўяман.

Де Брюйне билан икки хил тоифадаги футболчилармиз, бироқ у менга ёқади. У бошқалар кўрмайдиган нарсаларни кўрарди. Уни ҳам ўзимдан устунроқ кўраман.

Рабьодан мен яхшироқ эдим, Коне билан бир лигада ўйнамаганмиз. Модрич эса доимо дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлган.

Мен учун энг яхши ярим ҳимоячи - Мусса Дембеле. Ундан кейин Хави ва Иньестани қўйган бўлардим", - деди "Рома" собиқ ярим ҳимоячиси.


Манба: Sky Calcio Unplugged