UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради Янгиликлар

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Раҳимбек Каримов ОФК рекрутинги 1-босқичидан муваффақиятли ўтганди.

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида ОФК рекрутинги 2-босқичи доирасида ОФК вакиллари Раҳимбек Каримовнинг ишига баҳо беришганди. Афсуски Каримов ушбу имтихондан ўта олмади ва 3-босқичга чиқа олмади. 

Маълумот учун, ОФК рекрутинги 3та босқичидан ўта олган ҳакамлар С даражани олишади ва халқаро ўйинларга тайинлов олишади. Халқаро ўйинларда ўзини яхши кўрсата олганлар B даражага чиқишади. Ҳакам кейинчалик ҳам яхши ишлашда давом этса А даражага чиқади ва ОФК элит реферилари қаторига киради. Шундай даражага етганлар ОЧЛ ҳал қилувчилар ўйинлар, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Осиё кубоги финал босқичи каби ўйинларда ишлашади. 

Ижобий хабар ҳам бор. 23 август куни Малайзияда ОФК VAR ҳакамлари учун имтихон ўтказади. Ушбу имтихонга 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам таклиф олган. Булар: Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов. 

Яъни бош ҳакам сифатида ОФК рекрутингидан ўта олмаган Раҳимбек Каримов агар VAR ҳаками сифатида имтихондан ўтса халқаро ўйинларда VAR ҳаками сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика