UZ

Сўнгги янгиликлар

04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  4 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар" Янгиликлар

Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рафинья нуфузли индивидуал соврин – "Олтин тўп" ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ростини айтсам, мен "Олтин тўп"ни мақсад қилганим йўқ. Албатта, бир кун келиб қўлга киритсам, бу клуб ва терма жамоага бўлган фидойилигимнинг самараси бўлади. Лекин менинг асл мақсадим – жамоа билан ғалабаларга эришиш. Шахсий мукофотлар кейинроқ келиши мумкин, агар улар бўлмаса ҳам, ўзимни бахтли деб биламан. Баъзан менга "Олтин тўп" билан боғлиқ ҳазиллар ва мемлар юборишади, аммо бу менинг асосий мотивациям эмас. Мен турнирларда ғалаба қозониш ва жамоага фойда келтиришни хоҳлайман", – деди Рафинья.

Футболчи "Барселона"га 2022 йилда келиб қўшилган. У 2024/25 йилги мавсум 54 ўйинда қатнашиб, 34 та гол урди ва 25 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ "Goal" "Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхатини маълум қилган эди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика