

МЮ ва "Ювентус" 27 ёшли ярим ҳимоячи борасида келишувга эришишди, аммо шахсий шартномани муҳокама қилиш жараёнида муаммолар пайдо бўлмоқда.
Агентлик вазифасини бажарадиган футболчининг онаси Вероника МЮдан 10 млн евродан ортиқ йиллик маош билан 3 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у клубдан Чемпионлар Лигасида ўйнаш бўйича кафолат олмоқчи.
Бу талаблар сабаб битимни расмийлаштириш секинлашмоқда.



