Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди
19 авг 2025 12:25
Янгиликлар
Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди
Футболчилар Адриен Рабьо ва Жонатан Роу жанжал боис "Марсел"нинг асосий жамоаси машғулотларидан номаълум муддатга четлаштирилди, деб хабар берди "La Provence".
Лига 1'нинг 1-турида "Ренн"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) "Марсель" клубининг кийим алмаштириш хонасида футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди.
Ҳаммаси Роудан бошланди, у танқиддан ғазабланиб, Рабьога шапалоқ туширмоқчи бўлди. Ходимлар уларни ажратишдан олдин футболчилар бир-бирига зарба беришга улгурди.
"Марсель" 23 август куни Франция чемпионатининг 2-турида "Париж"га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар