UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Қувондиқ Рўзиев: “Мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз” Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: “Мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз”

Бугун Намангандаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида “Навбаҳор” жамоаси навбатдаги машғулотларга киришди.

Футболчиларимиз кўтаринки кайфиятда шуғулланишди. Ушбу машғулотлардан сўнг “Навбаҳор” сафига янги қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев клуб матбуот хизматига интервью берди.

‑ Авваламбор, наманганлик ашаддий мухлисларга салом! Туркиядаги йиғинимиз ажойиб тарзда ўтди. Клуб раҳбарларига катта раҳмат, барча шароитларни яратиб беришди. Машғулотларни ўзимиз ўйлаган режа асосида ташкил этдик.

Туркиядаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта, бундай ўйинларда натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Асосий мақсадимиз, жамоавий ўйинни шакллантириш эди, бир қатор ёшларга имконият берилди. Хориж йиғинида яхши савиядаги жамоаларга қарши ўйнадик ва ўзимизнинг нималар устида ишлашимиз кераклиги, камчиликларимизни аниқлаб олдик.

Жамоага анча мослашдим, йигитлар билан чиқишиб кетдик. Бу борада Туркиядаги йиғин менга жуда асқотди, чунки барчамиз бир жойда яшаб, бир жойда овқатландик. Шу нарса ёрдам бериб, футболчилар билан ака‑укадек бўлиб қолдик.

Нўъмон Ҳасанов билан, адашмасам, қарийб икки ярим йил бирга ишлаганмиз. Бахтиёр Ашурматов билан Нўъмон Ҳасановнинг машғулотларидаги фарққа тўхталадиган бўлсам, Бахтиёр ака асосан жанговарликка урғу беради. Нўъмон ака эса футболчининг маҳоратидан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга интилади.

Ҳар икки мутахассиснинг ўзига яраша устун жиҳатлари бор, машғулотлари қизиқарли ўтади.

Янги мавсум тақвими биз учун жуда қийин келди, десам бўлади. Кетма‑кет бир нечта ўйинларни номдор жамоаларга қарши ўтказамиз. Лекин ҳеч қайси рақибдан қўрқаётганимиз йўқ, чунки бизнинг 12‑ўйинчимиз – мухлисларимиз бор, буни ҳамма билади. Наманганлик ишқибозлар бизни қўллаб‑қувватлаб туришса, бу рақибларни бемалол енга оламиз. Худо хоҳласа, ушбу босқичдан эсон‑омон ўтиб оламиз.

Жамоамиз мухлисларига оилавий хотиржамлик тилайман, ўйинларга келиб, стадионларни тўлдириб туришса, биз ҳам шунга яраша уларнинг юзларини ёруғ қиламиз", - дейди Қувондиқ Рўзиев. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.




РЕКЛАМА



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика