

Маълумотларга кўра, ушбу воқеа натижасида 40га яқин мухлис шикастланган. Бироқ жиддий жароҳатланганлар йўқ.

Воқеа учрашув якунланганидан сўнг содир бўлди. Уммон терма жамоаси ишқибозлари ғалабани нишонлаётиб, трибунанинг ойнали тўсиғини синдириб юборишди.




Уммон терма жамоаси пенальтилар сериясида БААни мағлуб этди ва иккинчи марта Форс кўрфази Кубогида ғалабага эришди.



