Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди
02 сен 2025 19:50
Янгиликлар
Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди
"Барселона" испаниялик ёш ҳимоячиси Эктор Форт ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида жамоасини ўзгартирди ва расман "Эльче"га ўтди.
Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли испаниялик футболчи мавсум охиригача ижара асосида "Эльче"да ўйнайди. Ёш ҳимоячи янги жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади.

Эктор Форт ўтган мавсум "Барселона" таркибида Испания чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та сариқ карточка олган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига янги мавсумининг дастлабки 3 туридан сўнг "Эльче" 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар