"Рубин" бош мураббийи Қурбон Бердиев "Барселона" ҳужумчиси Лео Мессини замонавий футболнинг энг кучли футболчиси дея эътироф этди.
"Мессидек футболчи бошқа бўлмайди. У мен учун ҳамма ўйинчилардан кучли. Лео кутилмаган футбол ўйини орқали ҳаммани лол қолдиради. Роналду - бу меҳнат маҳсули. Модрични ҳам шундай дейиш мумкин" - дейди Бердиев.