

Қозоғистон аёллар терма жамоасининг Озарбайжонга қарши иккита бахсини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради. Дастлабки ўйинда Гулшода Саитқулова, иккинчи ўйинда Розиябону Юсупова бош ҳакам сифатида ишлайди. Уларга қанотларда Кристина Середа ва Хайринисо Эркинова ёрдам беради.



