Қозоғистон ҳамда Латвия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси ўйинидан (1:1) сўнг ўтказилган матбуот-анжуманида қизиқ воқеа юз берди.
Тадбир пайтида маҳаллий таржимон дудуқланишни ва футболчилар исмини адаштиришни бошлади. Бу ҳолат меҳмонлар ҳужумчиси Денис Ракель кулгисига сабаб бўлди. Футболчи матбуот анжумани давомида ўзини тутиб тура олмади.