Қозоғистон кубоги. Сергеев дублга эришган ўйинда "Тобол" мағлубиятга учради

Оқил Абдубарноев
7 авг 2022
Қозоғистон кубогининг 5-туридан ўрин олган "Тобол" — "Тараз" учрашуви якунланди.

Костанай шаҳрида ўтган "С" гуруҳининг муросасиз учрашувида меҳмонлар сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Учрашувни мезбонлар фаол бошлади ва дастлабки 20 дақиқа ичида жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев дублга эришди. Бироқ таразликлар тезда ўзларини ўнглаб олишди ва биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонларнинг устунлиги кузатилди ҳамда якуний натижада ҳам ўз аксини топди — 3:5.

"Тараз" мазкур ғалабадан сўнг плей-офф масаласини амалда ҳал қилди, "Тобол" эса мусобақа билан муддатидан аввал хайрлашадиган бўлди.

"Тобол" (Костанай) – "Тараз" (Тараз) – 3:5 (2:2)

Голлар: Сергеев 9 (1:0), Сергеев 18 (2:0), Жумабек 22 (2:1), Шахметов 34 (2:2), Жаксылыков 53 (3:2), Жумабек 62 (3:3), Жумабек 82 (3:4), Жумабек 88 (3:5)


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia