Қозоғистон футзал термаси аъзоси Дуглас Жуниор: "Ўзимизни уйда ўйнаётгандек ҳис қиляпмиз"
20 сен 2024 11:31
Янгиликлар
Қозоғистон футзал термаси аъзоси Дуглас Жуниор: "Ўзимизни уйда ўйнаётгандек ҳис қиляпмиз"
Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоасининг универсал ўйинчиси Дуглас Жуниор Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2024 доирасидаги Ливия термасига қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Испания билан ўйиндан кейин ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши кутилганди. Биз кўп одамлар келишини билардик. Бу жуда ёқимли, ўзимизни уйда ўйнаётгандек ҳис қиляпмиз", – деди Дуглас Жуниор.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси Ливия терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар